"Ўзэнергоинспекция" Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида “Б.Н.О.” МЧЖга қарашли АЁҚШда дизель ёқилғиси лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди.
Ушбу қоидабузарликлар натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган 3 659 литр автобензин қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.
Қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШда аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.