Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Жиззахда қидирувда бўлган Cobalt автомашинаси Нуротадан топилди

Жиззахда қидирувда бўлган Cobalt автомашинаси Нуротадан топилди

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси тижорат банки фойдасига кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги суд қарорини ижро этди. Қарздор А.Б. кредит мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли, суд унинг гаровдаги мулки – "Cobalt" автомобилини ундирувга қаратиш ҳақида қарор чиқарган.
Давлат ижрочиси томонидан А.Б. бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай, у қарздорликни тўлашдан бош тортган ва гаровдаги автомобилини яшириб юрган. Шу сабабли автомобиль қидирувга берилган.

Қидирув тадбирлари давомида қарздорга тегишли "Cobalt" русумли автомашина Навоий вилояти Нурота туманида ҳаракатланаётганлиги аниқланди ва жарима майдончасига жойлаштирилди.

Автомобиль электрон онлайн савдоларида сотилиб, тушган маблағдан қарздорлик қопланади.

Киритилди: 18:53 10.04.2025. Ўқилди: 877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!