Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда кафеда содир бўлган жанжал юзасидан маълумот берилди

Жиззахда кафеда содир бўлган жанжал юзасидан маълумот берилди

Ижтимоий тармоқда Жиззах шаҳридаги овқатланиш шохобчасида муштлашув рўй берганлигига оид видеотасвирлар тарқалди. Жиззах вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 23 августида «Дўстлик» маҳалласидаги кафеда Жиззах шаҳри, Фориш ҳамда Зомин туманларида яшовчи О.О., О.Қ., Х.Х., Д.Т, Ж.Қ. ва Х.Д. ўртасида жанжал юз берган. Оқибатда Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи Х.Д. бир қатор тан жароҳатлари олган.

Ўз навбатида, 5 нафар айбланувчи қўлга олиниб, жабрланувчи суд тиббий экспертизасидан ўтказилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «и» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Бугунда тергов ҳаракатлари якунланган бўлиб, жиноят иши тегишли суд органида кўриб чиқилиши учун прокуратурага юборилган.

Келишмовчилик Жиззах шаҳрининг «Халқобод» маҳалласида истиқомат қилувчи Х.Д. ва шерикларининг ейилган таом учун ҳақ тўламаганликлари ҳамда кафе хизматчиларини ҳақорат қилганликлари ортидан келиб чиққан.

Киритилди: 23:10 17.01.2025. Ўқилди: 1774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!