Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззахда иккита рациядан тегишли рухсатномасиз фойдаланган МЧЖ раҳбарига чора кўрилди

Жиззахда иккита рациядан тегишли рухсатномасиз фойдаланган МЧЖ раҳбарига чора кўрилди

Жиззах вилоятида “Ўзкомназорат” инспекциясининг вилоят ҳудудий шўбаси, Электромагнит мослашув хизмати ҳамда Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида вилоят ҳудудлари бўйлаб мониторинг тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда “Ўзкомназорат” матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тадбир давомида Жиззах шаҳри “Сайилжойи” МФЙ ҳудудида жойлашган МЧЖ раҳбари Ж.Х. томонидан мазкур корхона иш фаолияти давомида 2 дона Баофенг русумидаги радиоэлектрон воситалардан рухсатномасиз фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳуқуқбузарлик сабаблари “Ўзкомназорат” инспекциясининг Жиззах вилоят ҳудудий шўбаси томонидан ўрганилиб, маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судига юборилди.

Суд томонидан МЧЖ раҳбарига нисбатан чора кўрилди.

Киритилди: 22:33 21.05.2024. Ўқилди: 1098 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!