Кредит - бугунги кунда кўпчилик учун қулай имконият. Аммо, қарз олиш билан бирга масъулият ҳам юкланади. Кредит шартномасига риоя қилмаслик, айниқса, гаровга қўйилган мулкни яшириш қонун билан жазоланади.
Фуқаролик ишлари бўйича Суднинг банк фойдасига қарздор Ж.М.дан кредит қарздорлигини гаров мулки - "Bestune" автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси иш юритувига келиб тушган.
Қарздор бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан қарздорликни тўлашдан бош тортиб, ўзига тегишли автомашинасини хатлашдан яшириб келган.
Қарздорга жиноят иши қўзғатиш юзасидан суриштирув жараёнида ҳуқуқий оқибатлар тушунтирилгач, "Bestune" хатлашга топширилди ва жарима майдончасига жойлаштирилди.
Келгусида ушбу автомашина аукцион савдоларида сотилиб, тушган пулдан қарздорликлар қопланади.
Хулоса қилиб айтганда, қарз мажбуриятларини бажармаслик ва гаровга қўйилган мулкни яшириш каби ҳаракатлар нафақат молиявий йўқотишларга, балки қонун билан таъқиб қилинишига олиб келади. Ҳар доим ўз мажбуриятларингизга масъулият билан ёндашинг!