"Ўзэнергоинспекция" Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Жиззах шаҳрида "О.К.Ф.Б." МЧЖга қарашли бинонинг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолат бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонаси томонидан 141,8 млн сўм миқдоридаги ҳисобга олинмаган табиий газ қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.