"Ўзэнергоинспекция" томонидан Жиззах вилоятининг Ш. Рашидов туманида ўтказилган назорат тадбирида "О. Э. Ч." МЧЖга қарашли сув насослари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 338 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.
1. Бу каби ҳолат ушбу туманда "М. П. Г." фермер хўжалигига сув насосларида ҳам қайд этилди. Уш қоидабузарлик натижасида, таъминот корхонасига 124,5 миллион сўмлик зарар етказилган.
2. Шунингдек, ушбу туманда "Д. Д." фермер хўжалигига қарашли нотурар бинода ҳам худди шундай қоидабузарлик аниқланди. Келтирилган зарар дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 378,6 миллион сўмни ташкил қилди.