Бугун 10 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Чорвоқда чўкиб кетган ота-ўғиллардан бири топилди

Чорвоқда чўкиб кетган ота-ўғиллардан бири топилди

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2026-йил 2-сентябрь куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Бурчмулла” МФЙ ҳудудидаги “Чорвоқ сув омбори” сув ҳавзасида 3 нафар фуқаро (ота ва 2 нафар ўғил) катерда сайрга чиққан ва сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб ҳимоя нимчасиз сувга тушиб чўкиб кетган эди.

Хабар келиб тушган заҳоти ФВВ ғаввос-қутқарувчилари ҳодиса жойига етиб бориб, қидирув ишларини бошлаган. Шунингдек, қидирув ишлари кўламининг кенглиги ва сув омборининг чуқурлигини инобатга олиб, ҳодиса жойида Фавқулодда вазиятлар вазири топшириғига асосан штаб фаолияти ташкил этилиб, қўшимча равишда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармаларидан қўшимча кучлар жалб этилди. Қидирув ишларида барча зарур техника ва замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланилмоқда.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида бугун соат 13:02 да чўкиб кетган фуқаролардан бирининг жасади топилди.

Қидирув ишлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 15:26 09.09.2026. Ўқилди: 977 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!