Аёл дунёга келибдики, нозик елкасида дунё ташвишларини кўтариб юради. Ота-онага муносиб фарзанд бўлиш, ака-укалари, опа-сингилларига ғамхўрлик қилиш, Шунингдек, келажакда янги бир оиланинг аъзоси сифатида қайнона-қайнота, турмуш ўртоғи, унинг яқинларининг кўнглини топиш. «Турмуш – тўрт мушт», дейишади. Ҳар бир оиланинг ўзига яраша қонун-қоидалари, пасту баландликлари мавжуд.
Лекин айрим сабабларга кўра оилалар ажрашганда, кўп ҳолларда оилада аёл киши ота уйига кетишга мажбур бўлади. Энди бир мулоҳаза қилиб кўрайлик, турмуш ўртоғидан, яшаб турган уйидан ажраган аёлни ота уйида ҳам қучоқ очиб кутиб олмаслигини табиий ҳол.
Ўша юраги яримта бўлган аёлни, агар у руҳан соғлом ва маънавий бузуқ бўлмаса, жондан азиз фарзандидан ҳам айиришини қандай тушуниш мумкин.
Жумладан, Суд қарорларига асосан давлат ижрочиларининг ҳаракатлари билан Шароф Рашидов туманида бир нафар фарзанд онаси бағрига олиб берилган бўлса, шу куннинг ўзида Фориш туманида ҳам икки нафар фарзанд онаси мажбурий тартибда олиб берилиши таъминланди. Шунингдек, тадбирлар давомида Бахмал туманида уч нафар бола онасига олиб берилиши таъминланди.
Ҳа, азизлар! Аёлларимиз ўз яқинлари, оиласи, бола-чақаси учун ўз жонини фидо қилишга ҳам тайёр. Аёл эрсиз қолса қолади, лекин ҳеч қачон ўз фарзандларини хор қилиб қўймайди. Шунинг учун: «Отасиз етим гул етим, онасиз етим шўр етим», деб бежизга айтишмаганда.