Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Жиззах шаҳрига 30 та замонавий автобус олиб келинди

Жиззах шаҳрига 30 та замонавий автобус олиб келинди

Маълумотларга кўра, шу йил якунига қадар вилоятга яна 60 та автобус олиб келиш режалаштирилган.

Транспорт вазирлигининг хабар беришича, вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Jizzax orient trans” ХК томонидан ХХР ишлаб чиқарилган 30 дона замонавий “Zhongtong” русумли автобуслари олиб келинди.

Ушбу автобуслар Жиззах шаҳридаги 3 та янги йўналишларга брутто-шартномаси асосида жойлаштирилиши режалаштирилган.

1-йўналиш: 107-сонли “Зилол МФЙ – Нурафшон МФЙ“ йўналиш
2-йўналиш: 110-сонли “Сўғдиёна МФЙ – Учариқ МФЙ“ йўналиш
3-йўналиш: 113-сонли “Жиззах АШБ – Товар ХАБ“ йўналиш
Киритилди: 03:20 13.03.2025. Ўқилди: 455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!