Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
Агентлик матбуот котиби Маҳмуд Басал Ғазонинг жанубидаги Хон Юнус лагерида жойлашган ал-Байрам оиласининг уйи маҳаллий вақт билан соат 3 да (Гринвич вақти билан соат 00:00 да) бомбардимон қилиниши оқибатида 11 фаластинлик ҳалок бўлганини маълум қилди.
Бассал айтишича, ҳалок бўлганларнинг саккиз нафари бир катта оилага мансуб бўлиб, улар орасида бир ёшли ўғил ва қиз ҳамда бир ойлик чақалоқ ҳам бор эди.
Воқеа жойидан олинган видеолавҳада қутқарувчилардан бири вайроналар орасидан чақалоқнинг жонсиз танасини олиб чиқаётгани кўрсатилган.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги шанба куни берган маълумотга кўра, Исроил март ойида ҲАМАС билан бўлган ўт очишни тўхтатиш келишувини бузиб, ҳужумларни қайта бошлаганидан бери камида 2396 киши ҳалок бўлган. Бу эса уруш бошланганидан буён ҳалок бўлганларнинг умумий сонини 52 495 нафарга етказган.