Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг Ғазо шифохоналарини ишдан чиқариш мақсадида атайлаб электр генераторларини нишонга олганини маълум қилди.
Исроил кучлари Ғазони бомбардимон қилишни давом эттирмоқда, тонг отгандан бери камида 42 киши ҳалок бўлди. Шу билан бирга, Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг анклавдаги "даҳшатли" уруш ҳақидаги танқидларини рад этмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, Ғазога бир нечта ёрдам машинаси кириб келганига қарамай, Исроилнинг чекловлари туфайли ҳудудда ҳеч қандай ёрдам тарқатилмаган.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Исроилнинг Ғазога қарши уруши оқибатида камида 53 573 фаластинлик ўлдирилган, 121 688 нафари яраланган. Ҳукумат матбуот хизмати вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ҳалок бўлгани тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ортиқ кишига етганини маълум қилди.