Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жиноий жаримани тўламаган шахсларнинг жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди

Жиноий жаримани тўламаган шахсларнинг жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 02.07.2024 йилдаги ажрими билан Андижон туманида яшовчи фуқаро Ў.Х.га 9 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, 30 млн сўм жиноий жарима пуллари давлат фойдасига ундирилиши белгилаб қўйилган. Бироқ, маҳкум жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаётганлиги сабабли жарима пулларини тўлай олмаган.

Қарздорнинг номида ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар мавжуд эмаслиги сабабли, Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими давлат ижрочиси томонидан судга тақдимнома киритилиб, жазони бошқа жазо турига алмаштириш сўралган.

Жиноят ишлари бўйича туман суди ишни кўриб чиқиб жиноий жарима жазосини 6 ой 7 кун озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирди ва унга тайинланган жазо муддати 9 йил 4 ой деб ўзгартирилди.

Шу куни жиноий жаримани тўламасдан келган М.А.нинг ҳам жазо муддати узайтирилди.

Киритилди: 14:36 30.05.2025. Ўқилди: 584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!