Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Колумбияда президентликка номзод шахс отиб ташланди

Колумбияда президентликка номзод шахс отиб ташланди

Колумбияда 15 ёшли ўсмир президентликка номзодга қарата ўқ узди.

Суиқасд Боготадаги сайловолди митинги чоғида, Мигел Урибе ўз тарафдорлари олдида нутқ сўзлаётган вақтда содир бўлган.

Ўсмир 39 ёшли номзоднинг орқа томонига қарата олти марта ўқ узган. Ўқлардан бири сенаторнинг бошига тегиб, яна икки киши яраланган. Урибе ҳозирда оғир аҳволда қолмоқда.

Урибенинг қўриқчилари ҳужумчига қарата ўқ узиб, уни яралаган ва ҳибсга олган.

Президент Густаво Петро ва ҳукуматнинг бошқа аъзолари ушбу суиқасдни қоралаган.

Киритилди: 16:25 08.06.2025. Ўқилди: 838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!