Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жигар саломатлигини сақлаб қолиш усули аниқланди

Жигар саломатлигини сақлаб қолиш усули аниқланди

Вишневский тиббий жарроҳлик марказининг хирург-гепатологи, тиббиёт фанлари доктори Юрий Коваленко жигар саломатлигини қандай сақлаб қолиш кераклиги ҳақида маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, фаол ҳаёт тарзи, мева ва сабзавотлар ҳамда ёнғоқни кўпроқ истеъмол қилиш, шунингдек, спиртли ичимликларни ортиқча истеъмол қилишдан бош тортиш ва шахсий гигиена талабларига риоя қилиш жигарнинг соғлиғини яхшилашга ёрдам беради.

Жигар касалликлари ривожланишига таъсир қилувчи асосий омиллар – вирусли инфекциялар, озиқ-овқат орқали юқадиган гелминт инфекциялари ва касалланган уй ҳайвонлари билан алоқа қилиш, юқори калорияли овқатлар, ортиқча вазн, алкогол ичимликларни истеъмол қилиш ҳамда гиёҳванд моддаларни қабул қилиш ҳисобланади.

Коваленконинг таъкидлашича, жигар касалликлари сонининг кўпайиши Б ва C вирусли гепатитга чалинган беморларнинг кўпайиши билан боғлиқ бўлиб, гиёҳванд моддаларни қабул қилиш, татуировка қилиш, қон қуйиш, органларни трансплантация қилиш, косметик воситаларни қўллаш орқали келиб чиқади.

 

Киритилди: 09:50 06.10.2019. Ўқилди: 4155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!