Ижтимоий тармоқларда кеча Женнифер Лопеснинг концертидан кейин "Бунёдкор" стадионига жиддий зарар етгани ҳақида хабар тарқалди.
"Майдоннинг ҳолати айни вақтда жуда ёмон. Концерт учун ўрнатилган конструкция, яъни Женнифер Лопес учун тайёрланган махсус саҳна стадионнинг ўша қисмини чўктирган. Бундан ташқари, стадиондаги полив (суғориш) ҳамда дренаж (ёмғир суви ва ортиқча сувларни чиқариб юбориш) системасига жиддий зарар етказилган", дейилади хабарларда.