Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ЖЧ-2026да энг кўп пиёда юрадиган футболчилар маълум бўлди: Месси ва Мбаппе етакчи

ЖЧ-2026да энг кўп пиёда юрадиган футболчилар маълум бўлди: Месси ва Мбаппе етакчи

Ҳужумчилар Лионель Месси ва Килиан Мбаппе ЖЧ-2026 мусобақасида майдонда энг кўп масофани пиёда босиб ўтган икки нафар майдон футболчиси бўлди.

Статистикада турнирда камида 150 дақиқа ҳаракат қилган футболчилар ҳисобга олинди.

39 ёшли аргентиналик юлдуз ўзи босиб ўтган умумий масофанинг 47 фоизини пиёда юриб ўтказган бўлса, 27 ёшли француз ҳужумчисида бу кўрсаткич 45 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, ҳар икки футболчи ҳисобида Аргентина ва Франция терма жамоалари сафида 7 тадан гол мавжуд. Улар турнир тўпурарлари рўйхатида пешқадамлик қилмоқдалар.

Киритилди: 18:38 05.07.2026. Ўқилди: 909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!