Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ЖЧ-2026. Эрон Бельгия билан дуранг ўйнади (видео)

ЖЧ-2026. Эрон Бельгия билан дуранг ўйнади (видео)

2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг G гуруҳи 2-туридан ўрин олган Бельгия ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги баҳсда дуранг қайд этилди. Ўйин АҚШнинг Инглвуд шаҳридаги «Соу-Фай» стадионида бўлиб ўтди. Бош ҳакам сифатида аргентиналик Дарио Эррера ишлади.

Беллашувнинг 25-дақиқасида Эрон ҳужумчиси Меҳди Таремий тўп киритиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан эди. Бироқ VAR текширувидан сўнг гол бекор қилинди.

67-дақиқада бельгиялик Натан Нгой майдондан четлатилди ва жамоаси ўйиннинг қолган қисмини бир киши кам бўлиб ўтказди. Шунга қарамай, ўйин охиригача жамоаларга гол уриш насиб қилмади.

Ушбу натижадан кейин Бельгия ва Эрон ҳисобида иккитадан очко мавжуд. Янги Зеландия ва Миср эса бир очкодан жамғарган бўлиб, ўзаро учрашувни 22 июнь куни ўтказади.

3-турда Бельгия Янги Зеландияга қарши майдонга тушса, Эрон Миср билан куч синашади. Иккала учрашув ҳам 27 июнь куни бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионати-2026. G гуруҳи, 2-тур
22 июнь, Инглвуд (АҚШ). «Соу-Фай» стадиони
Бельгия — Эрон — 0:0
Четлатиш:
Натан Нгой, 67 (Бельгия).

Киритилди: 07:45 22.06.2026. Ўқилди: 1279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!