Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

ЖЧ-2022: Эронда 700 дан ортиқ маҳбус озод этилди

A A A
ЖЧ-2022: Эронда 700 дан ортиқ маҳбус озод этилди

Эрон ҳукумати Қатардаги жаҳон чемпионатида миллий терма жамоа Уэльс термаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг қамоқхонадаги 715 нафар маҳбусни озод қилди. Fars агентлигининг хабар беришича, бу қарор Ислом Республикаси суд ҳукумати раҳбари Ғулом Ҳусайн Моҳсен-Ежейнинг буйруғи билан қабул қилинган.

Эрон суд ҳукумати раҳбари эронлик футболчиларнинг ғалабасини олқишлаб, уларнинг “жаҳон чемпионатидаги ғайратли муносабати Исломий Эрон халқига қувонч ва бахт бахш этгани, миллий бирлик руҳини намоён этганини таъкидлади".

25 ноябрь куни Эрон терма жамоаси биринчи даврада инглизларга 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Кейин эса Уэльс терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу эронликларнинг жаҳон чемпионати ўйинларидаги иштироки тарихидаги учинчи ғалабаси бўлди. Эронликлар ҳеч қачон жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига чиқа олмаган, аммо энди бунга яхши имконият бор.

Киритилди: 20:37 29.11.2022. Ўқилди: 2733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!