Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

ЖЧ-2022. Бразилия 1/8 финалга чиқди

ЖЧ-2022. Бразилия 1/8 финалга чиқди

ЖЧ-2022 G гуруҳи 2-тури доирасидаги Бразилия ва Швейцария ўртасидаги ўйиндан кейин яна бир жамоа нимчоракфинал йўлланмасини қўлга киритди.

«Stadium 974»да ўтган учрашувда Бразилия қийин ва муҳим ғалабага эришди. Иккинчи бўлимда Ришарлисон тўпни Каземирога олиб берган, у эса Винисиусни яккама-якка вазиятга чиқаргач, ҳисоб очилди. Аммо VAR вазиятни такрор кўргач, Ришарлисон ўйиндан ташқари ҳолатда экани маълум бўлиб, гол бекор қилинди.

Шунга қарамай, 83-дақиқада Каземиро кучли ва аниқ зарбаси билан ҳисобни очиб, якунда жамоасига муҳим ғалаба ва 1/8 финал йўлланмасини тақдим этди.

Тите шогирдлари 2 ўйиндан кейин 6 очко жамғариб, 1-ўринда бораётган бўлса, Швейцария 3 очко билан 2-ўринда қолди. Камерун ва Сербияда бир очкодан мавжуд. Бразилия сўнгги турда Камерун, Швейцария эса Сербияга қарши майдонга тушади.

ЖЧ-2022. G гуруҳи. 2-тур
Бразилия – Швейцария 1:0

Гол: 1:0 – 83 Каземиро.
Бразилия – Алиссон, Милитао, Тиаго Силва, Маркиньос, Алекс Сандро (Теллес, 86), Каземиро, Фред (Бруно Гимараэс, 58), Лукас Пакета (Родриго, 46), Ришарлисон (Габриэл Жезус, 73), Рафинья (Антони, 73), Винисиус Жуниор.
Швейцария – Зоммер, Видмер (Фрай, 86), Эльведи, Аканджи, Родригес, Жака, Фройлер, Соу (Эбишер, 76), Варгас (Фернандеш, 59), Ридер (Штеффен, 59), Эмболо (Сеферович, 76).
Огоҳлантиришлар: Ридер (50), Фред (52).

Киритилди: 23:23 28.11.2022. Ўқилди: 2474 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!