Жазоир ҳукумати жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашда криптовалюталардан фойдаланиш, яратиш ва айирбошлашни тақиқловчи қонун чиқарди.
Бу ҳақда Algerie360 ахборот портали хабар берди.
Янги қоидаларга кўра, Жазоирда ҳар қандай турдаги виртуал активларни чиқариш, уларни сотиб олиш, сотиш ёки эгалик қилиш тақиқланади. Қонун криптовалюталардан тўлов ёки инвестиция воситаси сифатида фойдаланишга рухсат бермайди ва криптовалюталарни ҳар қандай шаклда реклама қилишни тақиқлайди.
Жазоир қонунчилиги, шунингдек, криптовалюта алмашинуви платформалари ёки тегишли электрон ҳамёнларнинг ишлаши ва яратилишини тақиқлайди.
Қоидабузарлар икки ойдан бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва жаримага тортилиши мумкин.
Янги қонунни қабул қилиш орқали Жазоир расмийлари криптовалюталардан шахсий, профессионал ёки спекулятив мақсадларда фойдаланишга уринишларнинг олдини олмоқчи. Ушбу чора миллий молия тизимининг назорати ва хавфсизлигини кучайтиришга қаратилган, дея қайд этади Algerie360.