Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Жазирама яна чўзилади: Ўзбекистонда ҳарорат +48° гача кўтарилади

Жазирама яна чўзилади: Ўзбекистонда ҳарорат +48° гача кўтарилади

18–20 июл кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши давом этади. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 46–48 даражагача кўтарилиб, кучли шамол ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тезкор гидрометеорологик ахборотга кўра, 18–20 июл кунлари республика ҳудудида жазирама об-ҳаво сақланиб қолади.

Кундузи ҳаво ҳарорати аксарият ҳудудларда 43–45 даражагача, жанубий ва чўл минтақаларида эса айрим жойларда 46–48 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Шунингдек, республика бўйича шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши прогноз қилинган. Айрим ҳудудларда шамол тезлиги секундига 20–22 метргача етиб, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Фуқароларга куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш, болалар ва кекса ёшдагилар саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади.

Киритилди: 11:05 16.07.2026. Ўқилди: 2111 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!