Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров октябрь ойи охирида АҚШда ўтказиладиган кучли турнирда иштирок этади.
Олимпиада чемпиони 27–29 октябрь кунлари Сент-Луис шаҳрида ташкил этиладиган Clutch Chess: Champions Showdown 2026 мусобақасида дона суради.
Турнир таркиби анча кучли бўлиб, Синдоров билан бирга Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана ва Рамешбабу Праггнанандҳа каби жаҳоннинг етакчи шахматчилари ҳам иштирок этади.
Мусобақа тезкор шахмат форматида ўтказилади. Дастурдан жами 18 та партия ўрин олган.
Ҳар бир баҳсда шахматчиларга 10 дақиқадан вақт берилади. Ҳар бир юришдан кейин эса қўшимча 5 сония қўшиб борилади.