Украина президенти Владимир Зеленский Россияни АҚШ президенти Дональд Трамп эълон қилган «энергетик сулҳ»ни очиқчасига писанд қилмасликда айблади. Унинг таъкидлашича, Россия Украина инфратузилмасига ҳужумларни давом эттирмоқда.
«Россия ҳеч қачон АҚШга нисбатан бунчалик очиқчасига ҳурматсизлик кўрсатмаган», — деб ёзди Зеленский X ижтимоий тармоғида.
Украина томони маълумотларига кўра, ўтган тун Россия ракеталари ва дронлари мамлакатдаги 30 та энергетика объектига зарар етказган.
Киевда уч киши ҳалок бўлган. Электр таъминотидаги узилишлар оқибатида камида 600 минг киши жабр кўргани айтилмоқда.