Бугун 15 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Саудия шаҳзодаси Исроилнинг ҳусийларга зарба бериш бўйича таклифини рад этди

Саудия шаҳзодаси Исроилнинг ҳусийларга зарба бериш бўйича таклифини рад этди

Haaretz нашрининг хабар беришича, Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Исроилнинг ҳусийларга қарши биргаликда ҳаракат қилиш ташаббусини рад этган. Бош вазир Нетаняху Вашингтон орқали Исроил ҳарбийларининг Яман ва Қизил денгиздаги амалиётларда иштирок этиши учун Ар-Риёднинг розилигини олишга уринган эди.

Валиаҳд шаҳзода мамлакат ичкарисида жамоатчиликнинг салбий муносабати юзага келиши хавфи ҳамда Қиролликнинг Ислом оламидаги обрўсига путур етиши мумкинлиги сабабли ушбу ташаббусга қарши чиқди. Шунингдек, Ар-Риёд Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш фақат мустақил Фаластин давлати ташкил этилгандан кейингина мумкин, деган позицияда қолмоқда.

Киритилди: 23:22 14.10.2026. Ўқилди: 355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!