19 ёшли гроссмейстер Жавоҳир Синдаров жаҳон кубогида ғолиб бўлган энг ёш шахматчига айланди.
Ўзбекистон вакили финалда хитойлик Йи Вэйни тай-брейкда (умумий ҳисоб – 2,5:1,5) мағлубиятга учратди.
FIDE жаҳон кубоги 2000 йилдан бери ўтказилади. Синдаровгача энг ёш чемпион Левон Ароян эди. Арманистонлик шахматчи 2005 йил 23 ёшида ушбу турнирда зафар қучган.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада дастлабки 3 та ўринни эгаллаган шахматчи, хусусан, Жавоҳир Синдаров 2026 йили жаҳон тожи учун бўлиб ўтадиган Номзодлар турнирига йўлланма олди. Бу борада амалдаги чемпион ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ҳисобланади.