Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров Freestyle Chess Grand Slam Tour турнири йўлланмасини қўлга киритди.
7 февралда старт оладиган мусобақа мукофот жамғармаси — 750 минг АҚШ доллари.
Саралаш босқичида 2-ўринни қўлга киритган Синдаров, шахмат афсонаси Вишванатан Ананднинг мусобақада иштирок эта олмаслиги сабабли, унинг ўрнини эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.