Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

ЖАРдаги отишмада 8 киши ҳалок бўлди

ЖАРдаги отишмада 8 киши ҳалок бўлди

Жанубий Африка Республикасининг Гебеха шаҳрида содир бўлган отишмада саккиз киши ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар бермоқда.

Дастлабки терговга кўра, якшанба куни соат 17:00 дан кейин уй эгаси шарафига туғилган куни ўтказилаётган ҳовлига қуролланган икки киши кириб, тартибсиз ўқ узган.

Оқибатда уч аёл ва тўрт нафар эркак ҳалок бўлди, яна тўрт киши ўқ жароҳати олди, нохуш зиёфат меҳмонларидан бири касалхонада вафот этди. Қурбонлар орасида уй эгаси ҳам бор.

Полиция гумондорларни қидирмоқда ва ҳужум ҳолатларини ўрганмоқда. Ҳозирча ҳеч ким ҳибсга олинмаган. Маҳаллий полиция расмий вакилига кўра, ҳужумчиларнинг ҳам, ҳалок бўлганларнинг ҳам шахсини аниқлаш зарур.

Киритилди: 21:19 30.01.2023. Ўқилди: 2240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!