ЖАР шимолида анъанавий мусиқа ва рақс фестивали чоғида яшин уриши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 150 киши жароҳатланди.
EWN’нинг Шимоли-ғарбий вилоят тиббиёт маъмуриятига таяниб хабар беришича, 13 киши оғир аҳволда, 49 киши касалхонага ётқизилган. Қолганларга биринчи ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.