Бугун 16 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними Ким Кеон Хи ҳибсга олинди — Yonhap

Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними Ким Кеон Хи ҳибсга олинди — Yonhap

Мамлакат Прокуратураси Кимнинг далилларни йўқ қилиш ва терговга аралашиш хавфи туфайли ҳибсга олинишини сўраганди, деди махсус прокуратура гуруҳи вакили. Махсус прокурорнинг тергови собиқ президент Юн Сок Ёлнинг турмуш ўртоғига қарши жами 16 та жиноий айбловга қаратилган.

Ким Жанубий Кореянинг ҳибсга олинган илк собиқ биринчи хоними бўлди. Унга қўйилган айбловлар кўп йиллик қамоқ жазосига олиб келиши мумкин. Ким 2009 йилдан 2012 йилгача Жанубий Кореядаги BMW дилери бўлган Deutsch Motors компаниясининг акциялар нархини манипуляция қилиш схемасида иштирок этганликда, 2022 йилги парламент сайловлари ва 2024 йилги умумий сайловларга номзодларни кўрсатиш жараёнига аралашганликда айбланяпти.

Ким, шунингдек, диний гуруҳдан бизнес манфаатларига ижобий таъсир кўрсатиш эвазига пора сифатида умумий қиймати 20 миллион вон бўлган иккита Chanel сумкаси ва олмос маржонни қабул қилганликда айбланмоқда.

Унинг турмуш ўртоғи ўтган йилнинг декабр ойида ҳарбий ҳолат жорий этганидан сўнг ишдан бўшатилган Юн Сок Ёл ҳам ҳозирда ҳибсда. Юн давлат тўнтаришига уринишда айбланиб судланмоқда, бу эса умрбод қамоқ ёки ҳатто ўлим жазосига олиб келиши мумкин.

Киритилди: 14:42 13.08.2025. Ўқилди: 603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!