Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Samsung компанияси уч кунлик иш ташлашни номаълум муддатга узайтиришини эълон қилди

Samsung компанияси уч кунлик иш ташлашни номаълум муддатга узайтиришини эълон қилди

Жанубий Кореянинг электроника ишлаб чиқарувчи Samsung компанияси ишчилари касаба уюшмаси компания раҳбариятини музокарага мажбурлаш мақсадида уч кунлик иш ташлашни номаълум муддатга узайтиришини эълон қилди — Yonhap.

"Биз раҳбарият музокаралар олиб боришга тайёр эмаслигини билганимиздан кейин 10 июлдан бошлаб иккинчи муддатсиз умумий иш ташлаш эълон қиламиз", — дейилади Samsung Elections Миллий касаба уюшмаси (NSEU) баёнотида.

Мазкур касаба уюшмаси Samsung компаниясининг 30 000 га яқин ишчисини ўзида бирлаштиради, бу компания барча ходимларнинг бешдан бир қисмидир. Компаниянинг 5 мингдан ортиқ ҳодимлари иш ҳақини оширишни талаб қилиб, душанба куни уч кунга ишни тўхтатган эдилар.

"Samsung раҳбарияти иш жараёнида ҳеч қандай узилишлар йўқлигини билдирди, бироқ касаба уюшмаси иш ташлаш ишлаб чиқариш жараёнларига жиддий таъсир кўрсатаёганини маълум қилди", дея хабар беради Yonhap агентлиги.

Киритилди: 19:15 11.07.2024. Ўқилди: 1410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!