Жанубий Кореянинг Тэджон шаҳридаги Hanwha Aerospace мудофаа корпорациясининг ишлаб чиқариш заводида содир бўлган портлаш оқибатида беш киши ҳалок бўлди ва икки киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
Ёнғинни ўчириш учун 100 га яқин одам сафарбар қилинган.
Портлаш ишчилар майдонни тозалаш пайтида содир бўлган деб тахмин қилинмоқда.
"Ракета ёқилғиси ишлаб чиқариш жараёнида турли хил асбоблар ишлаб чиқарилади ва портлаш қолган ёқилғини тозалаш пайтида содир бўлган кўринади", деди компания вакили матбуот анжуманида.