Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Жанубий Кореяда кўприк қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Жанубий Кореяда кўприк қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридан 80 километр жанубда жойлашган ҳудудда Сеул-Сежонг автомагистрали қурилиши вақтида ҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.

Қайд қилинишича, ҳодиса соат 9:50 атрофида Сеул — Сежонг тезюрар автомагистрали участкасида юзага келган.

Ишчилар кран ёрдамида устунлар орасидаги пўлат конструкцияни кўчираётган эди. Кўприк остида жами саккиз нафар ишчи бўлган, улардан уч нафари ҳалок бўлган, беш нафари эса яраланган.

Миллий ёнғин агентлиги ўт ўчирувчиларни бахтсиз ҳодисада бедарак йўқолган одамларни қидиришга сафарбар қилиш тўғрисида буйруқ чиқарган.

Ҳалокатнинг аниқ сабаблари ҳозирча аниқланмаган, лекин расмийлар тергов бошлаган. Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 17:55 25.02.2025. Ўқилди: 1913 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!