Жеонгжу округи прокуратураси баёнотига кўра, Мун Жэ Ин коррупция айблови бўйича суд жараёнига жалб этилган. Шунингдек, Thai Eastar Jet компаниясига асос солган собиқ депутат Ли Санг-Жик ҳам порахўрлик ва ишончни суиистеъмол қилишда айбланган.
Прокурорлар собиқ президентнинг куёви мазкур авиакомпанияда юқори лавозимли ишга жойлаштирилган. 2018–2020 йилларда у маош ва бошқа тўловлар кўринишида 217 миллион вон (151 минг доллардан ортиқ) маблағ олган. Прокурорлар бу маблағлар собиқ президентга пора сифатида берилган, деб ҳисобламоқда.
Депутат ва Муннинг яқин ёрдамчиси Юн Кун Ён айблов собиқ президентни тегишлича тергов қилмасдан, асоссиз тарзда чиқарилганини таъкидлади.
Thai Eastar Jet Мунга қарши айбловни "прокуратура томонидан сиёсий қасос ва олдинги маъмуриятга қарши репрессия", деб атади.
Мун Жэ Ин 2017–2022 йилларда Жанубий Кореяда президентлик қилган. Мун президентлик лавозимидан кетганидан кейин, тинч ҳаёт кечиришни бошлаган, турмуш ўртоғи билан она қишлоғида деҳқончилик ва паррандачилик билан шуғулланиб келмоқда.