Бугун 6 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жанубий Корея прокуратураси икки қўмондонни парламентга қўшин киритиш ва бошқа жиноятларда айбламоқда

Жанубий Корея прокуратураси икки қўмондонни парламентга қўшин киритиш ва бошқа жиноятларда айбламоқда

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги аксилразведка бюроси раҳбари Ё Ин Хён ва пойтахт мудофаа қўмондонлиги раҳбари Ли Жин Ву 3 декабрь куни президент Юн Сок Ёл томонидан эълон қилинган ҳарбий ҳолатга алоқадорликда гумонланмоқда. Мамлакат прокуратураси 31 декабрь куни икки мансабдорга нисбатан айблов эълон қилди, деб хабар бермоқда Yonhap ахборот агентлиги.

Аввалроқ собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хёнга нисбатан айбловлар илгари сурилган эди.

Ео Ин Хён ўша пайтдаги мудофаа вазири буйруғи билан 3 декабрь куни ҳарбий ҳолат жорий этилганидан кейин парламент ва Миллий сайлов комиссиясига қўшин юборганликда гумон қилинмоқда. Унга қўйилган айбловлар орасида 14 кишини, жумладан, асосий мухолиф партиялар етакчиларини ҳибсга олишга буйруқ бериш ҳам киради.

Ли Жин Ву эса парламентга қўшин киритишга буйруқ берганликда ва депутатларни ҳибсга олганликда ҳам айбланмоқда.

“Прокурорлар қўмондонларнинг хатти-ҳаракатлари конституциявий тузумни ағдаришга қаратилган тартибсизликларни қўзғашдан иборат бўлган деб гумон қилмоқда”, деб ёзади Yonhap.
Киритилди: 09:59 01.01.2025. Ўқилди: 481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!