Жанубий Корея минтақада яшовчи фуқароларини эвакуация қилиш учун Яқин Шарққа ҳарбий самолёт юборади.
Бу ҳақда Жанубий Корея президенти девони маълум қилди.
Қайд этилишича, яқинда Яқин Шарқдаги вазият бўйича ўтказилган фавқулодда йиғилишда Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль ўз фуқароларини эвакуация қилиш учун зудлик билан ҳарбий самолёт жўнатишни буюрган.
"Президент энг муҳими, Исроил ва Яқин Шарқ минтақасида жойлашган фуқароларимизни ҳимоя қилиш эканлигини таъкидлаб, барча зарур чораларни кўришни, хусусан, фуқароларимизни эвакуация қилиш учун зудлик билан ҳарбий-транспорт самолётини жўнатишни буюрди ”, дейилади баёнотда.
Давлат раҳбари, шунингдек, Яқин Шарқдаги вазиятни тезда барқарорлаштириш учун халқаро ҳамжамият билан яқин ҳамкорликни давом эттиришини алоҳида таъкидлади.