Жанубий Корея Бирлашган қўмондонлиги штаб бошлиқлари КХДР кетма-кет иккинчи кун Жанубий Кореянинг GPS сигналлари ишига халақит бераётганини маълум қилди.
"Рёнхап" маълумотларига кўра, бу мамлакатнинг бир нечта кемалари ва ўнлаб фуқаро самолётларига таъсир қилган.
Жанубий Корея ҳарбийлари КХДРни "дарҳол тўсиқлар яратишни тўхтатишга" чақирди ва Пхенян ўз ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилишини айтди.