Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Жанубий Корея АҚШга 350 миллиард доллар сармоя киритади

Жанубий Корея АҚШга 350 миллиард доллар сармоя киритади

Корея Республикаси АҚШ иқтисодиётига 350 миллиард доллар сармоя киритиш ва Америка компанияларидан умумий қиймати қарийб 100 миллиард долларга суюлтирилган газ (СГ) ва бошқа энергия ресурсларини сотиб олишга рози бўлди.

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.

"Қўшма Штатлар Корея Республикаси билан тўлиқ ва кенг қамровли савдо келишувига рози бўлганини маълум қилишдан мамнунман", — деб ёзди у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

"Шартнома шартларига кўра, Жанубий Корея Қўшма Штатларга тегишли бўлган ва назорат қиладиган ва мен президент сифатида танлаган сармоялар учун Қўшма Штатларга 350 миллиард доллар беради. Бундан ташқари, Жанубий Корея 100 миллиард долларга суюлтирилган газ ёки бошқа турдаги энергия ресурсларини сотиб олади ва сармоявий мақсадлар учун катта миқдорда пул беришга рози бўлди", - деди Трамп.

Кутилаётган инвестициялар ҳажми икки ҳафта ичида, Жанубий Корея президенти Ли Чже Мён Вашингтонга келганида эълон қилинади.

Трамп РК бозори Америка товарлари, жумладан, автомобиллар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун тўлиқ очиқ бўлишини кутмоқда. Шу билан бирга, АҚШ Жанубий Кореядан импорт қилинадиган маҳсулотлар учун 15 фоизлик божларни сақлаб қолади.

Киритилди: 09:50 31.07.2025. Ўқилди: 873 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!