Жанубий Корея Қўшма Штатлардан Жанубий Корея товарлари учун тариф сиёсатидан истисно қилишни сўради; эвазига республика энергетика ва кемасозлик соҳаларида ҳамкорликни таклиф қилмоқда.
Бу ҳақда Жанубий Корея молия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
24 апрель куни Вашингтон шаҳрида молия вазири Чхве Сан Мок, савдо вазири Ан Док Кин, АҚШ молия вазири Скотт Бессент ва АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир иштирокида Корея Республикаси ва АҚШ ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.
"Савдо вазири Ан Док Кин Америка кемасозлик саноатини тиклаш, Корея Республикасининг энергетик хавфсизлигини яхшилаш, шунингдек, ўзаро савдо билан боғлиқ икки томонлама иштирокдаги турли лойиҳаларни таклиф қилди. Шунингдек, Корея Республикаси учун ўзаро тарифлар ва тармоқ тарифлари бўйича имтиёзлар беришни сўради", — дейилади хабарда. – Маслаҳатлашувлар дўстона руҳда ўтди.
Апрель ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Корея товарларига божлар 25 фоизни ташкил этишини эълон қилган, бироқ уларни 90 кунга 10 фоизга туширган эди. Бундан ташқари, АҚШ маъмурияти 3 апрелдан бошлаб барча импорт қилинган автомобилларга 25 фоизлик божхона тўловларини жорий қилди.