Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Жамоат хавфсизлиги университетининг 8 та йўналишига бакалавриат бўйича қиз бола номзодлар қабул қилинади

Жамоат хавфсизлиги университетининг 8 та йўналишига бакалавриат бўйича қиз бола номзодлар қабул қилинади

Жамоат хавфсизлиги университетининг 8 та йўналишига бакалавриат бўйича қиз бола номзодлар қабул қилинади.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров маълум қилди.

Миллий гвардия тасарруфида:

⏺Жамоат хавфсизлиги университети;

⏺“Темурбеклар мактаби”;

⏺Ҳарбий мусиқа академик лицейи;

⏺республикамиз бўйлаб жами 56 та мактабда, хусусан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва барча вилоятларда 4 тадан мактабда ҳарбий-ватанпарварлик синфлари фаолият юритиб келмоқда.

Ушбу синфларда ўқиш муддати беш йил бўлиб, 6 синфни битирган ўқувчилар қабул қилинади ва 7-11 синфларда таҳсил олишади.

Мактабларда ташкил қилинган қабул комиссиялари томонидан мазкур синфларга кириш истагини билдирган номзодлардан тегишли ҳужжатлар 1 июлдан 20 июль кунига қадар қабул қилиниб, 25 август кунигача белгиланган тартибда жисмоний тайёргарлик ва тегишли фанлар йўналиши бўйича тест синовлари ўтказилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ҳарбий мусиқа академик лицейининг 5-синфига умумий ўрта таълим муассасаларининг 4-синфини битирган ўқувчиларни танлаб олиш орқали иқтидорли ўғил-қизлар ўқишга қабул қилинади. Қабул комиссияси номзодларнинг ҳужжатларини 1 июндан 20 июнга қадар қабул қилади.

“Темурбеклар мактаби”га умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаб-интернат мактабларининг 9-синфини тамомлаган, соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга яроқли деб топилган ҳамда ҳаққоний ва шаффофлик тамойилларига асосланган саралаш танловидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.

Жамоат хавфсизлиги университетига қабул комиссия ўз фаолиятини 1 февралдан бошлайди.

Ушбу кундан, жамловчи идоралар томонидан Университетнинг кундузги бакалавриат йўналишига ўқишга кириш истагини билдирган номзодлардан аризалар (билдиргилар) қабул қилиниши бошланади ва ушбу жараён жорий йилнинг 20 март кунига қадар давом этади.

Киритилди: 14:40 30.01.2024. Ўқилди: 4049 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!