Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Жамоат транспорти орқали жами 242,6 миллиондан зиёд транзакция амалга оширилди

Жамоат транспорти орқали жами 242,6 миллиондан зиёд транзакция амалга оширилди

Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йил биринчи ярим йилликда жамоат транспорти орқали жами 242,6 миллиондан зиёд транзакция амалга оширилди. Шундан транспорт карталари орқали жами 74 миллион транзакция (30,7 миллиони тариф карталари орқали) амалга оширилган.

Банк карталари орқали тўловлар 71,5 фоизга ўсди ва 64,1 миллион транзакцияни ташкил этди. QR чипталаридан метрода 36,6 миллион мартадан ортиқ фойдаланилган. Автобусларда QR-тўловлар ёрдамида 1,9 миллион, метрода мобил QR ёрдамида жами 1,1 миллион транзакция амалга оширилган. Йўловчиларнинг виртуал карталари ёрдамида амалга оширган транзакциялари сони жами 792 мингтани ташкил этди.

Республика ҳудудлари бўйича автобусларда Самарқандда – 2 101 122, Урганчда – 1 078 782, Қаршида – 653 525, Андижонда – 218 874, Қўқонда – 74 460, Зарафшонда – 10 081, Янгийўлда – 9 384, Нукусда – 4 817, Бухорода – 1 840 ва Наманганда – 900 транзакциялар бажарилган.

Киритилди: 10:53 16.07.2024. Ўқилди: 528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!