Эммануэль Макрон Евроиттифоқни Путин билан мулоқотни тиклашга чақирди. Франция президенти Россия билан тўғридан-тўғри музокаралар форматини қайта тиклаш Европа Иттифоқи манфаатларига мос келишини айтди. Макрон бу баёнотни Европа Иттифоқи саммитида Россия активларини мусодара қилиш бўйича келишувга эришилмаганидан сўнг билдирди.
"Ё мавжуд музокаралар доирасида узоқ муддатли тинчликка эришилади, ё биз Россия билан очиқ мулоқотни Украина билан ҳамкорликда қайта бошлаш йўлларини топишимиз керак", — деди Франция етакчиси.
Макроннинг таъкидлашича, Владимир Путин билан яна мулоқот қилиш фойдали бўлиши мумкин. Акс ҳолда, Европа етакчилари Украина можаросига барҳам бериш масаласида фақат АҚШ вакиллари билан маслаҳатлашишга мажбур бўлади, улар эса вазиятни Москва билан бевосита муҳокама қилмоқда.