Анжуманда Қирғиз Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Туризм департаменти ва мамлакатимиз Туризм қўмитаси ҳамкорлигида амалга ошириладиган мазкур лойиҳа юзасидан меморандум имзоланди.
Ҳужжатга асосан томонлар қуйидаги йўналишларда иш олиб боради:
– Давлат, маҳаллий ҳокимият идоралари ва бошқа манфаатдор тузилмалар ҳамкорлигига кўмаклашиш ва икки мамлакатда туризм барқарор ривожланишини таъминлаш;
– томонлар ҳудудлари иқтисодиётини барқарор ривожлантириш;
– ҳар икки давлатга туристлар оқимини жалб қилиш;
– соҳага сармоя жалб этишга кўмаклашиш, инвестицияни икки ва кўп томонлама қўллаб-қувватлаш;
– “Чотқол курорти” тоғ-чанғи дам олиш маскани” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида мутахассислар ўртасида тажриба ва билим алмашинувини йўлга қўйиш;
– дам олиш масканларида сайёҳлик имкониятини тарғиб қилишга ҳисса қўшиш.
2024-2028 йилларда Жалолобод вилояти Чотқол туманида барпо этиладиган ушбу мажмуа мамлакатимиз туризм саноати ривожига хизмат қилиши шубҳасиз.