Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Жакарта БМТ маълумотларига кўра Токиони ортда қолдириб, дунёдаги энг йирик мегаполисга айланди

Жакарта БМТ маълумотларига кўра Токиони ортда қолдириб, дунёдаги энг йирик мегаполисга айланди

Индонезия пойтахти Жакарта дунёдаги энг йирик шаҳарлар рўйхатида биринчи ўринга чиқди ва Токиони ортида қолдирди. БМТнинг World Urbanization Prospects 2025 номли янги ҳисоботига кўра, Жакарта агломерациясида деярли 42 миллион киши истиқомат қилади. Кейинги ўринларда Бангладешдаги Докка (40 миллион) ва Токиo атрофи билан бирга (33 миллион) қайд этилган.

БМТ қайд этишича, сайёра аҳолиси 8 миллиарддан ошган бир пайтда, инсонларнинг қарийб ярми шаҳарларда яшайди.

«1950 йилда 2,5 миллиард кишининг фақат 20 фоизи шаҳарларда яшаган бўлса, бугунги кунда шаҳар аҳолиси сони икки баробардан кўпроқ ошди», — дейилади ҳисоботда.

Айниқса, аҳолиси 10 миллиондан ортиқ бўлган мегашаҳарлар сони жуда тез ўсмоқда: 50 йил ичида уларнинг сони 8 тадан 33 тага етди, шуларнинг 19 таси Осиёда жойлашган. Энг йирик 10 агломерациядан фақат биттаси — Қоҳира — Осиёдан ташқарида жойлашган.

БМТ прогнозига кўра, 2050 йилга бориб, 10 миллиондан ортиқ аҳолига эга мегаполислар сони 37 тагача кўпайиши кутилмоқда. Бу рўйхатга Эфиопиядаги Аддис-Абеба, Танзаниядаги Дар-эс-Салам, Ҳиндистондаги Ҳаджипур ва Малайзиядаги Куала-Лумпур кириши мумкин. Шу билан бирга, баъзи катта шаҳарлар — масалан, Мехико ва Чэнду — аҳоли сони бўйича ўсишни тўхтатиб, қисқара бошлагани қайд этилган.

Киритилди: 20:34 19.11.2025. Ўқилди: 395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!