18 ноябрдан 19 ноябрга ўтар кечаси Харьковда кетма-кет портлашлар овози эшитилди. Николаев ҳам дронлар ҳужуми остида қолди. Бу ҳақда РБК-Украина хабар бермоқда.
Харьков мэри Игор Тереховнинг маълум қилишича, "шаҳарда бир нечта портлашлар содир бўлган... Оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар аниқлаштирилмоқда." Унинг қўшимча қилишича, шаҳар устида бир нечта жанговар дронлар қайд этилган.
Николаевда ҳам портлашлар тинмаяпти. Бундан олдин Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари шаҳар томон дрон учаётгани ҳақида хабар берган эди.
Бир қатор маҳаллий каналларнинг ёзишича, Харьковда аллақачон 16 та портлаш овози эшитилган. Бундан ташқари, айрим ҳудудларда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Ҳаво тревогаси сигнали Харьков, Суми, Польтава, Чернигов, Киев, Черкасс, Кировоград, Днепропетровск, Николаев, Одесса, Херсон ва Донецк вилоятларида янграмоқда.