Бугун 16 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский "тарихий келишув"ни эълон қилди

Зеленский "тарихий келишув"ни эълон қилди

Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."

Президент Зеленский шу ҳафта бошида Шимолий Европа ва Болтиқбўйи давлатлари Украина учун Америка қуролларини сотиб олиш бўйича PURL дастурига қўшимча 500 миллион доллар киритишини эълон қилганини эслатди.

"Биз бошқа кучли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришни, авиациямизни кучайтиришни ҳам тайёрлаяпмиз - Франция билан кучли келишувни тайёрлаяпмиз ва яқин келажакда уни якунлаймиз, ишончим комилки, бизнинг - тарихий келишув," - дея қўшимча қилди Зеленский.

Шунингдек, президентнинг сўзларига кўра, Украина томони Греция билан "шу қиш ва стратегик истиқболда Украинага газ етказиб бериш имкониятларини максимал даражада кенгайтириш учун энергетика бўйича" келишув тайёрламоқда.

Зеленский келишувлар тафсилотларини ошкор қилмади.

Украина президенти 16 ноябрь куни Грецияга, эртаси куни Францияга ташриф буюриши керак.

"ЕП"нинг эслатишича, октябрь ойи охирида Франция президенти Эммануэл Макрон Франция Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам беришини айтган эди.

Киритилди: Бугун 11:31. Ўқилди: 2773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!