Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россиянинг Су-57 самолётларига харидор топилди

Россиянинг Су-57 самолётларига харидор топилди

Россия Бирлашган авиация корпорацияси (ОАК) хорижий мижозга бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолётларини топширди. Бу ҳақда компания бош директори Вадим Бадеха маълум қилди, дея хабар беради "Коммерсант."

Унинг сўзларига кўра, янги самолётлар аллақачон жанговар навбатчиликка киришган ва юқори кўрсаткичларни намойиш этмоқда. Бадеха айнан ким харидор бўлганига аниқлик киритмади, бироқ буюртмачи қирувчи самолётларнинг сифатидан мамнун эканлигини таъкидлади.

Бир кун аввал Dubai Airshow’да кўп функцияли Су-57Е қирувчи самолёти ва модернизация қилинган Як-130М ўқув-жанговар самолёти намойиш этилди. Dubai Airshow 2025 халқаро авиация ва космик кўргазмаси 17-21 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 14:05. Ўқилди: 1312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!