Таиландда ҳожатхонанинг бокидан янги туғилган чақалоқ тирик ҳолда топилди.
Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Латкрабанг туманидаги маъмурий бинонинг учинчи қаватидаги ҳожатхонадан келаётган йиғлаш фаррош аёлнинг эътиборини тортди. Воқеа жойига ишчи чақирилганида, у ҳожатхона қопқоғини кўтарган ва ичида янги туғилган қизчани кўрган.
"Бола бир кунлик эди. У янги туғилган эди, лекин онанинг изи топилмади", - дейди полиция капитани Критсада Сайкхонг.
Чақалоқ текширув учун зудлик билан Сириндхорн касалхонасига етказилди. Шифокорлар оғир синовларга қарамай, чақалоқнинг аҳволи қониқарли ва ҳеч қандай зарар кўрмаганини тасдиқлашди. Боланинг вазни 2,7 кг.
Полиция жиноятга алоқадор она ва бошқа шахсларни топиш бўйича суриштирув ишларини бошлади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари охирги соатларда ҳожатхонадан ким фойдаланганини аниқлаш учун бино ва унинг атрофида ўрнатилган камералар кузатуви тасвирларини ўрганмоқда.