АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус элчиси Стив Уиткофф 19 ноябрга режалаштирилган Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувини бекор қилди. Бу ҳақда Axios портали хабар берди.
Манбаларга кўра, Украина ва АҚШ расмийлари Уиткофф чоршанба куни Туркияда Зеленский билан учрашиши кераклигини тасдиқлаган, бироқ у ўз сафарига кечиктириш киритган.
Нашр таъкидлашича, махсус элчининг бундай қарор қабул қилиш сабаблари ҳақида ҳали маълумот берилмаган.