Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Жаҳонда электромобиллар савдоси 2025 йилнинг биринчи ярмида 28% га ўсди

Жаҳонда электромобиллар савдоси 2025 йилнинг биринчи ярмида 28% га ўсди

2025 йилнинг биринчи ярмида дунё бўйлаб электромобиллар савдоси 28 фоизга ошиб, 9,1 миллион донага етди. Бу ҳақда Британиянинг тадқиқотчи компанияси Rho Motion маълум қилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг июн ойида электромобиллар ва плагин-гибрид автомобилларининг умумий савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга ўсиб, 1,8 миллионни ташкил этган.

Жанубий ва Шарқий Осиё бозорида, хусусан, Хитой яна дунёдаги етакчи бозор сифатида қайд этилди. Январь-июн ойлари мобайнида Хитойда электромобиллар сотуви 32 фоизга ошиб, 5,5 миллион донага етган. Бу глобал бозордаги электромобиллар савдосининг ярмидан кўпини ташкил қилади. Мутахассисларга кўра, Хитойдаги ўсиш тенденцияси йилнинг иккинчи ярмида ҳам давом этиши кутилмоқда.

Европада электромобиллар савдоси йиллик 26 фоизлик ўсиш билан 2 миллион донага етди.

Шимолий Америкада (АҚШ, Канада ва Мексика) эса ўсиш суръати пасайди — ушбу минтақада 900 минг электромобил сотилиб, ўсиш фақатгина 3 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, дунё бўйлаб бошқа минтақаларда электромобиллар ва плагин-гибрид автомобиллар савдоси 40 фоизга ошиб, 700 минг донага етгани қайд этилди.

Шу тариқа, 2025 йилнинг биринчи ярми электромобиллар бозори учун юқори ўсиш ва фаоллик билан ёдда қолди.

Киритилди: 17:48 15.07.2025. Ўқилди: 410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!